KOGONDONMAHSULOTLARI

«Когондонмаҳсулотлари» АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли акциядор! 2020 йил 27-март куни соат 10-00да “Когондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги  умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Манзил: Когон шахри А.Темур кўчаси 45 уй

Навбатдаги умумий йиғилишга чақирган орган: Жамият Кузатув кенгаши.

Навбатдаги умумий йиғилишга қарор қабул қилинган сана: 2020 йил 27-феврал.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил  27-март  куни соат 9.00 дан 9.30 гача давом этади. Жамиятнинг веб-сайти: kogondon.uz.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Саноқ комиссияси сони ва таркибини тасдиқлаш;
  3. Жамият кузатув кенгашининг бир йиллик фаолияти бўйича  ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. Жамиятнинг 2019 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ижро органининг ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. Тафтиш комиссиясининг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини  тасдиқлаш;
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2019 йил якуни бўйича бошқарув  раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг хисоботини эшитиш;
  7. Корхоналарда харидлар жараёнинг шаффофлиги асослиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш;
  8. Жамиятнинг 2019 йилги бухгалтерия баланси, молиявий ҳисоботи ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
  9. 2019 йил якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш;
  10. Жамиятнинг 2020 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузиш ва тўланадиган хизмат ҳақи чегараси миқдорини тасдиқлаш.
  11. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш;
  12. Жамиятнинг 2020 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш;
  13. Жамият бошқарув раиси билан шартномани узайтириш;
  14. Жамият кузатув кенгаши аъзоларни  сайлаш;
  15. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
  16. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини 2019 йилги моддий рағбатлантириш тўғрисидаги  Низомга ўзгартириш киритиш;
  17. Жамият балансида бўлган 49-сонли савдо дўконининг “Дон ширин кулча файз” МЧЖ учун берилган қисмидан ташқари  бошқа бино ва иншоотларини Қонунчиликда белгиланган тартибда сотиш;
  18. Даъво муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарзларни  жамият фойдаси ва зарарига олинишини тасдиқлаш:

          Йиғилишда акциядорнинг ўзи паспорти билан ёки шахсингизни тасдиқловчи хужжат бўлиши сўралади.

Мурожаат учун телефон: 0(365) 522-28-00

Жамият Кузатув кенгаш