KOGONDONMAHSULOTLARI

«KOGONDONMAHSULOTLARI» АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

             Ҳурматли акциядор! 2024 йил 15-март куни соат 10-00 да “Когондон-маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги  Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Манзил: Когон шахри А.Темур кўчаси 45 уй

Навбатдаги умумий йиғилишга чақирган орган: Жамият Кузатув кенгаши.

Навбатдаги умумий йиғилишга қарор қабул қилинган сана: 2024 йил 20-февраль.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 15-март куни соат 9.00 дан 9.30 гача давом этади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1.  Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Саноқ комиссияси сони ва таркибини тасдиқлаш;
  3. Жамият Кузатув кенгашининг бир йиллик фаолияти бўйича  ҳисоботини  ҳамда 2022 йил 24-мартда тасдиқланган “Когондонмаҳсулотлари” АЖнинг “Кузатув Кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомига ўзгартиришлар киритиш ва тасдиқлаш;
  4. Жамиятнинг 2023 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича  ижро органининг ҳисоботини  тасдиқлаш;
  5. Тафтиш комиссиясининг 2023 йил фаолияти якунлари бўйича  ҳисоботини тасдиқлаш;
  6. Жамиятнинг 2023 йилги баланси, молиявий ҳисоботи ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
  7. 2023 йил якуни бўйича ташқи  аудитор хулосасини тасдиқлаш;
  8. 2024 хўжалик йилида ўтказиладиган жамият фаолиятини текшириш учун аудитор ташкилотини тайинлаш ва хизмат ҳақи миқдори чегарасини белгилаш;
  9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2019йил ПҚ-4426-сонли Қарори талабларига мувофиқ 2023 йил учун ўтказилган аудит текшириш натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  10. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича олган соф фойдаси(зарари) тақсимотини тасдиқлаш;
  11.  Жамиятнинг 2024 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш;
  12. Жамият бошқарув раиси билан бир йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш.
  13.  Кузатув кенгаши таркибига аъзоларни қайта сайлаш;
  14.  Тафтиш комиссияси таркибига аъзоларни  қайта сайлаш;
  15. Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2023 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив баҳолаш хулосасини  тасдиқлаш;
  16.  Жамият таъсисчилигида бўлган жамиятга қарашли “Дон макарон инвест Файз” ва “Дон Ширин кулча Файз” маъсулияти чекланган жамиятларининг 2023 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш;
  17. Даъво муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарзларни  Ўзбекистон Республикаси Қонунларида белгиланган тартибда жамият фойдаси ва зарарига олинишини тасдиқлаш.

   Йиғилишда акциядорнинг ўзи паспорти билан, акциядор вакили паспорт ва нотариал тасдиқланган ишончнома билан катнашиши сўралади.

    Мурожаат учун телефон: 8 (365) 522-28-00                      

                                                                                                                                  Кузатув кенгаши