Ҳурматли акциядор! 2023 йил 24 март куни соат 10-00 да “Когондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Манзил: Когон шахри А.Темур кўчаси 45 уй. Навбатдаги умумий йиғилишга чақирган орган: Жамият Кузатув кенгаши. Навбатдаги умумий йиғилишга қарор қабул қилинган сана: 2023 йил 01-март. Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 24-март куни соат 9.00 дан 9.30 гача давом этади.
Йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
- Саноқ комиссияси сони ва таркибини тасдиқлаш;
- Жамият кузатув кенгашининг бир йиллик фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2022 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ижро органининг ҳисоботини тасдиқлаш;
- Тафтиш комиссиясининг 2022 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2022 йилги баланси, молиявий ҳисоботи ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
- 2022 йил якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш;
- 2023 хўжалик йилида ўтказиладиган жамият фаолиятини текшириш учун аудитор ташкилотини тайинлаш ва хизмат ҳақи миқдори чегарасини белгилаш;
- Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш;
- Жамиятнинг 2023 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш;
- Жамият бошқарув раиси билан бир йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш.
- Кузатув кенгаши таркибига аъзоларни кайта сайлаш;
- Тафтиш комиссияси таркибига аъзоларни кайта сайлаш;
- Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2022 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив баҳолаш хулосасини тасдиқлаш;
- Жамият таъсисчилигида бўлган жамиятга қарашли “Дон макарон инвест”; “Дон Иссиқ нон инвест” ва “Дон Ширин кулча Файз” маъсулияти чекланган жамиятларининг 2022 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш;
- Жамият балансидаги техник ва маънан эскирган 3(уч) дона енгил(Матиз, Спарк ва Кобальт) автомашиналарни Қонунда белгиланган тартибда сотишни тасдиқлаш.
Йиғилишда акциядорнинг ўзи паспорти билан, акциядор вакили паспорт ва нотариал тасдиқланган ишончнома билан катнашиши сўралади.
Мурожаат учун телефон: 8 (365) 522-28-00
Кузатув кенгаши