“Когондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
2019 йил 28-март куни соат 10-00да “Когондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши, жамият мажлислар залида бўлиб ўтади.
Манзил: Когон шахри А.Темур кўчаси 45 уй.
Навбатдаги умумий йиғилишга чақирган орган: Жамият Кузатув кенгаши йиғилиши.
Навбатдаги умумий йиғилишга қарор қабул қилинган сана: 2019 йил 5-март.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 28 март куни соат 9.00 дан 9.30 гача давом этади.
«Когондонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишининг
Кун тартиби:
1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
2. Саноқ комиссияси сони ва таркибини тасдиқлаш;
3. Жамият кузатув кенгашининг бир йиллик фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг 2018 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти якунлари
бўйича ижро органининг ҳисоботини тасдиқлаш;
5. Тафтиш комиссиясининг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2018 йилги бухгалтерия баланси, молиявий ҳисоботи ва харажатлар
сметасини тасдиқлаш;
7. 2018 йил якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш;
8. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш;
9. Жамиятнинг 2019 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш;
10. Жамият бошқарув раисини сайлаш.
11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларни сайлаш;
12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
13. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш
тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.
1.Умумий йиғилиш тўғрисида кциядорларни хабардор қилиш учун реестр тузиладиган сана: 2019 йил 5-март
Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2019 йил 20-март.
Жамият Кузатув кенгаши. “Когондонмаҳсулотлари” АЖ бошқарув раиси : Ў.Х.Эргашов