KOGONDONMAHSULOTLARI

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

ЖАМИЯТ ТЎЛИҚ НОМИ
“KOGONDONMAHSULOTLARI” Акциядорлик жамияти
ЖАМИЯТ ЖОЙЛАШГАН ЕРИ
Ўзбекистон Республикаси, 200100, Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 45-уй
ЖАМИЯТ ТАРИХИ
1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 27 апрелдаги 123-к-ПО-сонли қарорига асосан “Когондонмаҳсулотлари” давлат корхонаси негизида “ Когондонмаҳсулотлари” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
2014 йил – “KOGONDONMAHSULOTLARI” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.
ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТНИНГ МАҚСАДИ ВА СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
– ун ишлаб чиқариш ва сотиш;
– омухта ем ишлаб чиқариш ва сотиш.
УСТАВ ФОНДИ
Жамият Устав фонди 718 933 800 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 2600 сўм бўлган 276 513 дона оддий акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Жамият юқори бошкарув органи – жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – ижроия органи Бошқарув Раиси
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтишчи, Ички аудит хизмати ва Корпоратив маслаҳатчиси.
Жамиятнинг қўйидаги шуъба хўжалик жамиятлари мавжуд:
“DON ISSIQ NON INVEST” МЧЖ 2017 йилда жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқаради.
“DON SHIRIN KULCHA FAYZ” МЧЖ 2017 йилда жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқаради.
“DON MAKARON INVEST FAYZ” МЧЖ 2018 йилда жамият томонидан 100 фоизи улуши билан ташкил этилган. Макарон махсулотлари ва шунга ўхшаш унли махсулотлар ишлаб чиқаради.
ИНФРАТУЗИЛМА
Жамият ер майдони 13,2 гектарни ташкил килади. Жамият худудида маъмурий биноси, тегирмон, омухта ем цехи, 2,5 минг тонналик дон сақлаш учун элеватори ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд.
Жамиятнинг географик жойлашган ўрни иқтисодий жихатдан қулай бўлиб, Когон шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик компаниясининг Бухоро худудий бирлашмасининг темир йўл веткаларининг ёнида жойлашган Когон тумани фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалла хосили бевосита “Когондон” дон қабул қилиш масканига қабул қилинади. Қоровулбозор туманидаги етиштирилган ғаллани Қоровулбозор туман марказида жойлашган “Қоровулбозор” ҳамда Қоровулбозор тумани А. Ғиждувоний ширкат хўжалигида Жарқоқ посёлкасида жойлашган “Жарқоқ” дон қабул қилиш масканларидаги темир йўл орқали етқазишда қулай инфратузилма мавжуд.