KOGONDONMAHSULOTLARI

«KOGONDONMAHSULOTLARI» АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

«KOGONDONMAHSULOTLARI» АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил 6 июндаги қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2022 йил 30 июн куни соат 10-00 да ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида.
  3. Жамиятнинг устав капиталидаги “Ўздонмаҳсулот” АКнинг акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқарилишини ташкил этиш бўйича “Лойиҳа офиси”ни жорий этиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамият бошқарув раиси ўринбосари лавозимини ташкил этиш бўйича жамиятнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, корхона ички норматив хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Жойлашган ери (почта манзили): 200100, Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Амир Темур кўчаси,  45-уй

Электрон почта манзили: kagan-don@mail.ru

Йиғилиш ўтказиш жойи: Когон шаҳри, Амир Темур кўчаси,  45-уй

Акциядорларни рўйхатга олиш сана, вақти ва жойи: 30.06.2022 йил, 09-00 дан 10-00 гача, Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Амир Темур кўчаси,  45-уй

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш тартиби:

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

Акциядор акциядорларнинг Умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядор шахсини тасдиқловчи хужжатни, вакил эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиш лозим.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича, жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича эса кумулятив овоз бериш принципи бўйича амалга оширилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

Бошқа маълумотлар:

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 24 июн куни ҳолатига кўра шакллантирилади.

Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан танишиш учун жамиятнинг жойлашган ери бўйича: Когон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 45-уй ёки электрон почта манзил бўйича: kagan-don@mail.ru мурожаат қилишингиз мумкин. Маълумот учун телефон рақами: 0 (365) 522-28-00.