KOGONDONMAHSULOTLARI

Э Ъ Л О Н! “Когондонмаҳсулотлари” АЖ акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядор! 2021 йил 25-март куни соат 10-00да “Когондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Манзил: Когон шахри А.Темур кўчаси 45 уй
Навбатдаги умумий йиғилишга чақирган орган: Жамият Кузатув кенгаши.
Навбатдаги умумий йиғилишга қарор қабул қилинган сана: 2021 йил 01-март.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 25-март куни соат 9.00 дан 9.30 гача давом этади. Жамиятнинг веб-сайти: kogondon.uz
                                                                                                          Йиғилиш кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси сони ва таркибини тасдиқлаш;
2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Жамият кузатув кенгашининг бир йиллик фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг 2020 йилдаги ишлаб чиқариш ва молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ижро органининг ҳисоботини тасдиқлаш;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг хисоботини эшитиш;
6. Корхоналарда харидлар жараёнинг шаффофлиги асослиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш;
7. Тафтиш комиссиясининг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
8. 2020 йил якуни бўйича ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш;
9. Жамиятнинг 2020 йилги бухгалтерия баланси, молиявий ҳисоботини (молиявий натижа) сметасини тасдиқлаш;
10. Жамиятнинг 2021 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузиш ва тўланадиган хизмат ҳаққи чегараси миқдорини тасдиқлаш.
11. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олган соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш;
12. Жамиятнинг 2021 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш;
13. Жамият бошқарув раиси билан шартномани узайтириш;
14. Жамият кузатув кенгаши аъзоларни сайлаш;
15. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
16. “Жамият Кузатув Кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомга асосан жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш;
17. Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувоффиқ жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив баҳолаш бўйича хулосани тасдиқлаш.
18. Давлат рўйхатидан чиқарилиб,фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш;
19. Жамият балансида мавжуд, ишлаб чиқаришга дахлдор бўлмаган бўш турган ва фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни Қонунчилигда белгиланган тартибда сотиш.
20. 2021 йил хўжалик фаолияти даврида АК “Уздонмахсулот” тизимига кирувчи афилланган шахслар билан тузилиши мумкин булган битимларни маъқуллаш.

Мурожаат учун телефон: 0(365) 522-28-00
Жамият Кузатув кенгаш